«Арсенал» бош мураббийи ўйин тайёргарлиги ҳақида маълумот берди
Таҳририят
•
•
14
Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета жамоа мухлисларига яхши янгиликлар тақдим етди. 5 май куни «тўпчилар» Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши жавоб учрашувини ўтказишади.
Кай Хаверс ва Мартин Едегор жароҳатларидан соғайиб, ўйинга тайёр ҳолатга келдилар. Аввалроқ ушбу футболчилар жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилган еди.
«Бу жуда яхши, чунки бизда танлов имконияти бўлиши керак. Бизга ўйинни турли услубларда — илк дақиқалардан ёки учрашув давомида ўзгартирган ҳолда ўтказиш қобилияти зарур. Уларнинг иккиси ҳам сафга қайтгани ҳақиқатан ҳам жуда ажойиб хабар», — деди Артета ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Жамоалар
Изоҳлар 0