АПЛ. Ёзги трансфер ойнасида 237 млн фунт сарфлаган “Тоттенхем” илк турда “Брентфорд”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Таҳририят
•
•
3
“Шпорлар” "Брентфорд"га сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлишди — 0:3.Ўйиннинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Кин Люис-Поттер ўзини кўрсатди. 33-дақиқада ярим ҳимоячи Виталий Янелт жамоасининг устунлигини оширди, 49-дақиқада еса ҳимоячи Майкл Каёде якуний ҳисобни ўрнатди.Бу ёзда "шпорлар" янги ўйинчилар учун 237 миллион фунт сарфлади: Сандро Тонали "Нюкасл"дан 100 млн фунтга, Матеуш Фернандеш - "Вест Хем"дан 85 млн, Жан-Пол ван Хекке "Брайтон"дан 52 млн. Шунингдек, жамоага Маркос Сенеси, Ендрю Робертсон ва Мартин Дубравка бепул қўшилди. Бундан ташқари, лондонликлар "Манчестер Сити"дан Савино ва Омар Мармушни сотиб олишга яқин."Тоттенхем” ўтган мавсум якунларига кўра АПЛ турнир жадвалида 41 очко жамғариб, 17-ўринни егаллади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0