Анчелотти — Неймар ҳақида: "У Япония билан ўйинда 15 дақиқадан кўпроқ ўйнаши мумкин"
Таҳририят
•
•
4
"Сантос"нинг 34 ёшли ҳужумчиси гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборди. У Шотландияга қарши кечган сўнгги учрашувда (3:0) 76-дақиқада захирадан майдонга тушди."Неймар яхши тикланмоқда. Охирги ҳафтада ўз спорт формасини сезиларли даражада яхшилаб олди. У биз билан доимо бирга машғулот ўтказа олмагани ачинарли.Албатта, у 15 дақиқадан кўпроқ ўйнаши мумкин. Бу кўп жиҳатдан ўйиннинг боришига боғлиқ бўлади", — дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтиради Глобо.Бразилия — Япония учрашуви 29 июн куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0