Аморим: “Милан”даги босим “Манчестер Юнайтед”дагидек”
Таҳририят
•
•
12
Шу билан бирга, мутахассис "Милан"даги босим худди "Манчестер Юнайтед"даги каби юқори еканини билдирди."Манчестер Юнайтед"да ҳам, "Милан"да ҳам ғалаба қозониш мажбурияти босими остида яшайдиган икки улкан клубда одамлар барча нарсани бир неча ой ичида талаб қилишларини биламан ва мен бу ерда ҳам худди шундай босимни ҳис қиляпман. Бу жамоа бироз бошқача, у 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашга кўпроқ одатланган, бироз тезроқ, бироз бақувватроқ. Албатта, айни дамда менда идеал мос тушадиган аниқ хусусиятларга ега таркиб йўқ, аммо янги жамоани қабул қилиб олган вақтда бунинг иложи ҳам йўқ", – дея Аморимнинг сўзларини келтиради “Скй Италиа”.Мураббий мухлисларни сабрли бўлишга чақирди. Аморимнинг сўзларига кўра, у ҳозирги жамоаси учун бор кучи билан ишламоқда ва уни янада яхшилашга ёрдам беришни хоҳлайди."Менга етарлича вақт бериладими-йўқми билмайман, лекин ўйинчиларимга қараб, улар машғулотларда айтган ҳар бир гапимни диққат билан тинглаётганини кўряпман. Бу еса муаммоларни ҳал қилишимизга умид бағишлайди", – дея қўшимча қилди мутахассис."Бенфика"дан учралган мағлубият Аморим учун "Милан" бош мураббийи сифатидаги илк мағлубият бўлди. Бунга қадар жамоа А Серияда 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд етган еди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0