Амаду Думбуя – «Динамо» футболчиси
Таҳририят
•
•
5
Клуб ёзги трансфер ойнасида гвинеялик яримҳимоячи Амаду Думбуяни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. «Динамо» ПФК ва Думбуя ўртасида 2026 йилги мавсум якунигача шартнома имзоланди. Амаду жамоа сафига еркин агент сифатида қўшилди. 23 ёшли яримҳимоячи «Динамо» сафига жамоа Иссиқкўлдан Самарқандга қайтгач, қўшилади.23 ёшли вингер фаолиятини Шветсиянинг «Юргорден» клубида бошлаган бўлса, 2023-2024 йилларда Болгариянинг «Ботев Пловдив» клубида тўп сурган. Сўнгги икки йил давомида еса Қозоғистоннинг етакчи клубларидан бири «Актобе» шарафини ҳимоя қилган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0