Аллегри ва Ибрагимович о‘ртасидаги келишмовчилик кучаймоқда
Таҳририят
•
•
6
Массимилиано Аллегрининг «Милан»ни тарк етиш еҳтимоли ортиб бормоқда. Тажрибали мутахассис иш бошлаганидан бир йил о‘тиб клубдан кетиши мумкин. Жамоани тарк етиш яқинлигини тасдиқловчи билвосита омиллардан бири сифатида Аллегрининг Златан Ибрагимович билан жанжаллашиб қолгани ҳақидаги ма’лумотлар келтирилмоқда.
Жанжал сабаблари еса қизиқ: расман у «Наполи»дан учралган маг‘лубиятдан со‘нг келаси мавсум учун учинчи дарвозабонни танлаш масаласи туфайли келиб чиққан. Бироқ ҳаммаси ҳам оддий емас — «Cорриере Делла Сера» нашрининг аниқлик киритишича, асл сабаб Ибрагимовичнинг Антонио Кассано билан до‘стлигида ётибди. Ма’лумки, Кассано тинимсиз равишда Аллегрини ва унинг о‘йин услубини танқид қилиб келади.
Афтидан, «Милан» устозининг бунга шу даражада тоқати тоқ бо‘лганки, у о‘з г‘азабини Кассанонинг яқин до‘стидан олишни бошлаган.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0