Fidbol.net

“Ал Иттиҳод” уч мавсумдан сўнг Фабино билан хайрлашди

Таҳририят 9
“Al Ittihod” uch mavsumdan soʻng Fabino bilan xayrlashdi
“У юлдуз сифатида келиб, камтарлигини сақлаб қолди, жамоани ишонч билан олдинга бошлаб борди ва клубни чин дилдан севиб қолган инсон сифатида кетди”, – дейилади “Ал Иттиҳод” мурожаатида.Жидда клуби бразилиялик футболчининг меҳнатга бўлган муносабати ва жамоадошларига кўрсатган таъсирини алоҳида еътироф етди. Ярим ҳимоячи майдонда ва ундан ташқарида профессионаллик намунаси деб аталди. Клуб, шунингдек, Фабино жамоанинг буюк ғалабалари даврида сардорлик боғичини тақиб тушганини еслатиб ўтди.Ўз навбатида, бразилиялик футболчи мухлисларга илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди ва жамоа шарафини фахр билан ҳимоя қилганини таъкидлади.Фабино Саудия Арабистони клубига 2023 йилнинг ёзида “Ливерпул”дан ўтганди. У 2024/25 йилги мавсумда жамоа билан бирга Саудия Арабистони чемпионати ва Қирол Кубогини қўлга киритди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг