Fidbol.net

28 августда қайси футбол о‘йинлари бор? Куннинг асосий учрашувлари

Таҳририят 3
28 avgustda qaysi futbol o‘yinlari bor? Kunning asosiy uchrashuvlari
28 август, жума куни Йевропанинг йетакчи чемпионатлари, шунингдек Ерон ва Саудия Арабистони Про-лигаларида бир қатор учрашувлар бо‘либ о‘тади. Барча вақтлар Тошкент вақти билан ко‘рсатилган. Англия Премйер-лигаси 00:00. «Кристал Пелас» — «Манчестер Сити» «Манчестер Сити» чемпионатдаги дастлабки о‘йинида «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида маг‘луб етди. «Кристал Пелас»га қарши баҳс Лондондаги «Селхерст Парк» стадионида о‘тказилади. Ла Лига 22:00. «Расинг» — «Елче» 00:30. «Алавес» — «Вилярреал» «Расинг» дастлабки икки турда «Вилярреал» билан 2:2 о‘йнаб, «Хетафе»га 0:1 ҳисобида маг‘луб бо‘лди. «Елче» еса «Депортиво» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд етгач, «Барселона»га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. «Алавес» мавсумни «Хетафе» устидан 3:0 ҳисобидаги г‘алаба ва «Раё Валйекано» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошлади. «Вилярреал» еса дастлабки икки учрашувда ҳам 2:2 ҳисобини қайд етди — «Расинг» ва «Атлетико Мадрид»га қарши. Бундеслига 23:30. «Бавария» — «Штутгарт» Бу 2026/27 йилги Бундеслига мавсумининг очилиш учрашуви бо‘лади. Амалдаги Германия чемпиони «Бавария» рақибини «Алянс Арена»да қабул қилади. Мюнхенликлар о‘тган мавсум «Штутгарт»га қарши о‘тказилган то‘рт о‘йиннинг барчасида г‘алаба қозонган. А Серия 23:45. «Милан» — «Венесия» «Милан» янги мавсумни муваффақиятли бошлаб, биринчи турда сафарда «Торино»ни 2:1 ҳисобида маг‘луб етди. Рубен Аморим жамоаси енди «Сан-Сиро»даги мавсумнинг илк о‘йинини «Венесия»га қарши о‘тказади. Лига 1 23:45. «Лилл» — «ПСЖ» «ПСЖ» чемпионатнинг биринчи турида «Ренн» билан 2:2 ҳисобида дуранг о‘йнади. Иккинчи турда парижликлар «Лилл» меҳмони бо‘лади. Учрашув «Пйер Моруа» стадионида о‘тказилади. Ерон Про-лигаси 20:30. «Чадормалу» — «Трактор» 22:30. «Фулад» — «Истиқлол» Ҳар икки учрашув Ерон чемпионатининг 4-тури доирасида о‘тказилади. Саудия Арабистони Про-лигаси 23:00. «Ал-Халиж» — «Ал-Ҳилол» 23:00. «Ан-Наср» — «Ал-Та’авун» Криштиану Роналду то‘п тепаётган «Ан-Наср» учрашувни Ар-Риёддаги «Ал-Аввал Парк» стадионида о‘тказади. Тошкент вақти бо‘йича 00:00 даги «Кристал Пелас» — «Манчестер Сити» ва 00:30 даги «Алавес» — «Вилярреал» баҳслари амалда 29 августга о‘тар кечаси бошланади. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг