2025/26 йилги мавсумда "Барса"нинг зарари 18 млн еврони ташкил етди. Клуб 1,06 млрд евролик рекорд даромадга ега бўлди
Таҳририят
•
•
20
Ас хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" кетма-кет учинчи йил зарар қайд етмоқда. 1,06 млрд евролик тушумга қарамай, клуб 18 миллион евро зарарга кирди. Келаётган шанба куни, 19 сентябрда, клуб аъзолари умумий йиғилишда молиявий ҳисоботни тасдиқлашлари керак бўлади."Барса" ўтган йилдагидек, зарарлар бартараф етилганини таъкидламоқда, чунки мунтазам даромадлар фойдани кўрсатмоқда, аммо фавқулодда харажат моддалари молиявий кўрсаткичларни пасайтиришда давом етмоқда.Асосий муаммо Барcа Продуcтионс (клуб билан боғлиқ барча аудиовизуал, рақамли ва кўнгилочар контентни яратиш, тарқатиш ва тижоратлаштириш учун тўлиқ жавобгар бўлган шўъба медиакомпанияси) қийматини пасайтириш зарурлигидадир. Якунланган молиявий йилда унинг қийматини 23 миллион еврога камайтиришга тўғри келди, натижада умумий қиймат 116 млн еврони ташкил етди.2023/24 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботда аудитор клубдан ўша пайтда Барcа Висион деб аталган медиакомпания инвесторлари олдидаги қарздорликни узиш учун 141 млн евро миқдорида заҳира яратишни талаб қилган еди. Ўшанда "Барса" ушбу активни 408 млн еврога баҳолаган еди. Кейинги мавсумда каталонияликлар ўз улушлари сабабли Барcа Продуcтионс қийматини янада камайтиришди — 90 млн еврога ва умумий қийматни 178 млн еврога етказишди. Ҳозирда "Барселона"нинг компаниядаги улуши 63 фоизни ташкил етади. Ушбу муаммонинг ечими ёки Барcа Продуcтионс қийматини ошириш, ёки янги инвесторларни жалб қилиш бўлиши мумкин, аммо бунинг еҳтимоли кам. Унгача "Барселона" актив қийматини босқичма-босқич пасайтиришга мажбур бўлади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0